Сайт тест режимида ишламоқда

ЛОНДОНДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ФОРУМ ДОИРАСИДА "YORK PRESS" ВА "PEARSON ASSESMENT" НАШРИЁТЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

24 май 2022 йил
image

Лондонда ўтказилаётган Бутунжаҳон таълим форумининг илк кунида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев  Малайзия таълим вазири Мохд Радзи Мд Жидин билан учрашган эди.

Форум доирасида "York Press" ва "Pearson Assesment" нашриётлари билан ҳам учрашувлар ташкил этилди. Усмон Шарифходжаев мазкур нашриёт мутахассислари билан халқаро миқёсда тан олинган замонавий дарсликлар яратиш, уларни Ўзбекистонга мослаштириш масалаларини муҳокама қилди. 

Шунингдек, ҳамкорлар билан ўқитувчилар билимини баҳолаш ҳамда сертификацияларни жорий қилиш бўйича келишиб олинди. 

photo2022-05-2320-48-35.jpg

"National Geographic Learning" таълим контентига мосланган элементларни Ўзбекистонда таълим жараёнига мослаштириш бўйича фикр алмашилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu