Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЖИЗЗАХДАГИ МАКТАБЛАРДА БЎЛДИ: «ЎҚИТУВЧИЛАРИМИЗНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ КЕЛГУСИ СТРАТЕГИЯМИЗНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШИ БЎЛАДИ»

22 ноябрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мактаблар фаолияти билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди.

Ўрганиш жараёни «Янги келажак касблари» Марказидаги тўгараклардан бошлади. Вазир бугунги кунда болаларни замонавий билим ва касб ўрганишларига иштиёқини ошириш, бунда замонавий технологиялардан фойдаланиш юзасидан тўгаракнинг устоз ва мураббийларига ўз тавсияларини берди.

photo2021-11-2215-01-56.jpg

«Бугун олдимизда турган асосий вазифа ўқувчиларнинг савиясини, уларни илм олишга бўлган иштиёқини оширишдан иборат. Энг чекка ҳудудларда ҳам ўқувчи жаҳон стандартлари асосида таълим олиши лозим. Бунда эса ўқитувчиларимиздан жуда катта билим, меҳнат ва фидоийлик талаб этилади. Бунинг учун эса биз ўқитувчиларимизнинг билим беришлари учун шарт-шароитларни яхшилашимиз лозим ва бу келгуси стратегиямизнинг энг асосий йўналиши бўлади», — дея таъкидлади вазир.

photo2021-11-2215-01-57-2.jpg

Шундан сўнг вазир вилоятдаги физика ва математика фанига ихтисослашган янги мактаб қурилишини бориб кўрди. Вазир янги мактабда ўқувчилар учун замонавий шарт-шароитларни яратиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек Бахтиёр Саидов Зомин туманида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун қурилаётган ёзги оромгоҳда бўлди. Оромгоҳнинг ҳавоси тозалигини эътиборга олиб, унда мавжуд бўш ер ҳудудида ўқитувчиларнинг дам олиши учун ҳам санаторий қуриш бўйича таклифни илгари сурди.

photo2021-11-2215-01-57.jpg

«Бундай баҳаво ерда нафақат ўқувчилар балки устозлар ҳам дам олишлари албатта болаларимизнинг сифатли таълим олишлари учун замин яратади. Ўқитувчига яхши шарт-шароитлар яратиб берсаккина, улар бизнинг келажак авлодга сифатли таълим беради», — дея таъкидлади вазир.

photo2021-11-2215-01-58.jpg

Жиззах шаҳридаги 22-Ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби жамоаси билан учрашган вазир, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, табиий фанларни ўқитишда амалий машғулотлардан фойдаланиш, хусусан, сифатли видеоконтентлар яратиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu