Сайт тест режимида ишламоқда

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН “5 ТАШАББУС – СПОРТ БИЛАН” МУСОБАҚАСИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

19 май 2022 йил
image

Жорий йилнинг 15-18 май кунлари имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида “5 ташаббус – спорт билан” шиори остида  ўтказилган мусобақалар уюшқоқлик билан ташкил этилди.

photo2022-05-1910-46-51.jpg

18 май куни спортнинг шахмат,  енгил атлетика ва қувноқ эстафета турлари бўйича бўлиб ўтган спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи якунланди.

photo2022-05-1819-54-38.jpg

Мусобақа якунлари бўйича ғолиб ва совриндор ўқувчилар Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражабов, вазирликнинг Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши масъул ходимлари томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu