Сайт тест режимида ишламоқда

ОЛИС ҲУДУДЛАРДАГИ МАКТАБЛАРДА ИШЛАЁТГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА БОШЛАНҒИЧ ЁРДАМ ВА ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛОВИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛГАНДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИГА МУРОЖААТ ЭТИШЛАРИ СЎРАЛАДИ

2 ноябрь 2021 йил
image

Куни кеча Rost24 нашри томонидан олис ҳудудларда жойлашган бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга белгиланган махсус қўшимча тўловлар тўланмаётганлиги юзасидан мақола эълон қилинди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 январдаги ПҚ-4940-сонли қарорига мувофиқ:

- таълим сифати юқори бўлмаган таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчиларга республика бюджети ҳисобидан 100 ва 50 фоизлик қўшимча устамалар;

- олис ва чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчиларга маҳаллий бюджетлар ҳисобидан бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари тўлаб келинмоқда.

Бироқ, Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур мақолада кўтарилган масала юзасидан ҳолатлар манзилли ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам айрим педагог ходимларга бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсация тўловларида узилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Айни дамда аниқланган ҳолатлар вазирлик томонидан назоратга олинган бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, шу каби ҳолатларни зудлик билан ҳал этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик юзасидан ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига топшириқлар берилди.

Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчилардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 январдаги ПҚ-4940-сонли қарорида белгиланган қўшимча тўловларни жойларда турли баҳоналар билан амалга оширилмаётганлик ҳолатларига дуч келаётган бўлса, ҳар бир мурожаатни Вазирлик томонидан манзилли ўрганилиб, ечиш мақсадида вазирликнинг 71-202-09-09 рақамига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu