Сайт тест режимида ишламоқда

“ЁШ ЧЕГАРАЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

19 май 2022 йил
image

Жорий йилнинг 19 май куни Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Ёш чегарачи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олишдан иборат.

photo2022-05-1815-47-31.jpg

Шу мақсадда ўтказилаётган мазкур мусобақада ҳар бир ҳудуддан биттадан жами 13 та жамоа ўзаро дўстона беллашмоқда. Иштирокчилар беллашувларда ўз қобилият ва истеъдодларини намоён этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu