Сайт тест режимида ишламоқда

МАКТАБ КУТУБХОНАЧИЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШЛАРИ 2022 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРДАН ОШИРИЛАДИ!

17 май 2022 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони асосида умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан қуйидаги миқдорда оширилиши белгиланди.

Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларида:

олий маълумотли кутубхона мудирининг ҳозирги кундаги ойлик маоши 1 376 803 сўмни ташкил этаётган бўлса, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 1 652 164 сўм, олий маълумотли кутубхоначининг маоши эса 1 151 818 сўмдан 1 382 182 сўмга;

бундан ташқари, ўрта махсус маълумотли кутубхона мудирининг амалдаги ойлик маоши 1 261 867 сўм бўлиб, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 1 514 240 сўмга, худди шундай маълумотга эга кутубхоначининг иш ҳақи миқдори 1 094 227 сўмдан 1 313 072 сўмга кўтарилади.

Кутубхона ходимларини лавозим маошини ошириш учун Давлат бюджетидан қўшимча равишда жами йиллик қарийиб 50 млрд. сўм маблағ оширилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu