Сайт тест режимида ишламоқда

МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ТУРНИРДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ МУТЛОҚ ҒАЛАБАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

16 май 2022 йил
image

12-15 май кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган XVIII халқаро футбол турнирида Меҳрибонлик уйларининг 11-12 ёшли тарбияланувчиларидан ташкил топган терма жамоа иштирок этди.

Мазкур мусобақада Тошкент шаҳридаги 21-,22-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиланувчиларидан иборат "Ўзбекистон" терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этиб, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлишди. 

22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Абдулазиз Маннопов бошчилигидаги мусобақада "Ўзбекистон"  терма жамоаси "Шатлова" жамоаси устидан 4-1 хисобида ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди ва ушбу босқичда "КУРСК" терма жамоасини 5-4 хисобида мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни эгаллашди. 

photo2022-05-1609-55-24.jpg

Халқ таълими вазирлиги болаларимизни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этади ва келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятлар тилаб қолади!

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu