Сайт тест режимида ишламоқда

“ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ЭНГ КУЧЛИ ЖАМОАГА НАСИБ ҚИЛДИ

14 май 2022 йил
image

Жорий йилнинг 13 май куни Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилган эди.

photo2022-05-1416-24-45-2.jpg

Мазкур мусобада ҳар бир ҳудуддан биттадан жами 16 та жамоалар ўзаро дўстона беллашди. Ўта қизғин ва баҳсли ўтган беллашувлар натижаларига кўра 1-ўрин Навоий2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда 3-ўринни Андижон вилояти жамоаси қўлга киритди.

photo2022-05-1416-24-44-3.jpg

Бу каби мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олишдан иборат.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu