Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ СУРХОНДАРЁ МАКТАБЛАРИДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

11 октябрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларидаги мавжуд ҳолатни кўздан кечирди.

Хусусан, ишчи ташрифнинг биринчи куни Термиз шаҳридаги 9-Ихтисослаштирилган мактаб интернати, 3-, 4-сонли умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи ёшлар билан учрашди.

photo2021-10-1116-06-10.jpg

Учрашув жараёнида вазир ўқувчиларга бугунги кунда таълим соҳасида ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўзлаб, ўзининг билим ва кўникмалари билан ўртоқлашди.

photo2021-10-1116-06-18.jpg

Шундан сўнг, мактабларда яратилган шароитлар билан танишиб, соҳа мутахассисларига камчиликлар юзасидан топшириқлар бериб ўтди. Шунингдек, Шерзод Шерматов мактабларнинг кутубхоналарига бир қанча дарсликлар ва бадиий китоблар ҳамда ўқувчиларга таълим-тарбия беришда ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган ўқитувчиларга совғалар тақдим этди.

photo2021-10-1116-06-52.jpg

photo2021-10-1116-06-56.jpg

Икки кун давом этган ташрифда вазир Термиз шаҳридаги 14-,15-,16- ҳамда 20-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, уларнинг информатика дарсида иштирок этди. Ўқувчилар дарс жараёнини қандай ўзлаштираётганини кузатиб, ўзининг компьютер соҳасидаги билим ва кўникмалари билан бўлишди.

photo2021-10-1116-07-05.jpg

photo2021-10-1116-06-27.jpg

Шунингдек, 20-сонли умумтаълим мактабидаги таъмирталаб жойларни кўриб чиқиб, қайта таъмирлаш борасида мутасаддиларга топшириқлар берди.

 

Сурхондарё вилояти Халқ таълими
бошқармаси Матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu