Сайт тест режимида ишламоқда

НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ 5 ТА МУҲИМ ТАШАББУСНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВ, ФЕСТИВАЛЬ ВА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН МАКТАБ ЖАМОАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

9 октябрь 2021 йил
image

Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ҳудудларда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича ўтказилган кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этган умумтаълим мактаблар жамоаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра фестиваль иштирокчиларига жами 700 млн сўм миқдоридаги эсдалик совғалари ҳамда сертификатлари топширилди, жумладан:

1. «Беш ташаббус – санъат билан» йўналишида ғолиб бўлган Навоий вилоятининг 11 та туман ва шаҳар мактаб жамоаларига 11 та хор жамоалари мусиқа асбоблари (доира, рубоб, дутор, гитара);

2. «Беш ташаббус – спорт билан» йўналиши бўйича 6 та баскетбол жамоалари (ўғил ва қиз болалар) баскетбол шитлари, баскетбол тўпламлари, ақлли соатлар;

3. «Беш ташаббус – ахборот технологиялари билан» йўналишида 5 та мактаб жамоаларига 5 та робототехника контейнерлари, ақлли соат билан тақдирландилар.

--

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu