Сайт тест режимида ишламоқда

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА “ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

13 май 2022 йил
image

Жорий йилнинг 13 май куни Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди.

photo2022-05-1309-55-35.jpg

Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олишдан иборат.

photo2022-05-1309-55-39.jpg

Шу мақсадда ўтказилаётган мазкур мусобақада ҳар бир ҳудуддан биттадан жами 16 та жамоалар ўзаро дўстона беллашмоқда. Иштирокчилар беллашувларда ўз қобилият ва истеъдодларини намоён этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu