Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ФАРҒОНАЛИК ФАХРИЙ ПЕДАГОГНИНГ ХОНАДОНИГА ЙЎҚЛАБ БОРДИ

12 май 2022 йил
image

Давлатимиз раҳбарининг “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб бораётган ислоҳотлари барча соҳа қатори халқ таълими соҳасида ҳам ўз аксини топмоқда. Юртимизда кексаларни улуғлаш ва қадрлаш миллий қадриятга айланган.

Бугун халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошлоқ туманида узоқ йиллар педагогик фаолият юритган, оддий ўқитувчиликдан мактаб директори, туман халқ таълими бўлими мудири лавозимида самарали фаолият юритган фахрий устоз Латофат Эргашова ая хонадонида бўлиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, шукроналик ҳисси билан яшаш, Давлатимиз раҳбарининг “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб бораётган ислоҳотлари самараси, халқ таълими соҳасидаги ўзгаришлар юзасидан суҳбатлашилди.

photo2022-05-1122-44-59.jpg

Суҳбат давомида мактаб таълимини ривожлантириш, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнларини яхшилаш юзасидан фикр алмашилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu