Сайт тест режимида ишламоқда

ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИНИНГ ЯҚИН ЙИЛЛАРДАГИ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРАДИГАН МУҲИМ ҲУЖЖАТЛАР ИМЗОЛАНДИ

11 май 2022 йил
image

Халқ таълимини ривожлантириш ва унинг яқин йиллардаги асосий йўналишларини белгилаб берадиган иккита муҳим ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони ҳамда “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори имзоланди.

Миллий дастур мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, халқ таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда янги ўқувчи ўринларини яратиш мақсадида қабул қилинмоқда.

Мазкур ҳужжатларда кўзда тутилаётган янгиликлардан хабардор қилиб борамиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu