Сайт тест режимида ишламоқда

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛАДИ

11 май 2022 йил
image

Айни дамда Фарғона вилоятида бўлиб турган Халқ таълими вазирлиги масъуллари туман ва шаҳарлардаги таълим муассасалар фаолиятини ўрганмоқда. 

photo2022-05-1120-21-44.jpg

Дастлаб, Фарғона туманида 2020 йилда 420 ўринли янги барпо этилган мактабда таълим муассасаси маъмурияти ҳамда педагогларига яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга йўналтириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва келажак авлод олдидаги масъулиятини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.

photo2022-05-1120-04-39.jpg

Вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ўтказишда тўгараклар фаолиятини жонлантириш, болалар қамровини ошириш, мактабларда тармоқ тўгаракларини ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берилди. "Баркамол авлод" болалар мактаби учун замонавий бино қуриш масаласини вилоят ҳокимлиги билан келишган холда маҳаллий Дастурларга киритиш белгиланди.

photo2022-05-1119-53-46.jpg

Шундан сўнг, ўқувчи ўрнига нисбатан қарийб 3 бараварга етган, бугунги кунда 2,5 минг нафар ўқувчи таълим олаётган 6-сонли мактабга борилди. Аҳамиятли томони шундаки, мазкур мактабга тасодифий, режалаштирилмаган ҳолда кириб борилишига қарамасдан, мактабда ўқув жараёнлари тизимли ташкил этилаётганлигига гувоҳ бўлинди. 4-синф ўқувчилари билан суҳбатлашиб, иқтидорли ўқувчиларга планшет тақдим этилди.

Келгуси йилда яқин ҳудудда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 та янги мактаб барпо этилиши ҳамда мактабга қўшимча бино қуриш ҳисобига мазкур мактабнинг навбатлилик коэффициентини камайтиришга эришилади.

photo2022-05-1120-21-51.jpg

photo2022-05-1119-53-28.jpg

Шунингдек, вазир Фарғона шаҳридаги 86-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактабда бўлиб, ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Мактаб 1963 йилда барпо этилган бўлиб, 280 ўқувчига мўлжалланган. Мактаб бу йил маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиб, шароитлар яхшиланади.

125478.jpg

Вазир мазкур мактаб педагогларига алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд болаларга таълим беришда жуда катта масъулият билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu