Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ГЕРМАНИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ, ЖУМЛАДАН НЕМИС ТИЛИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

23 сентябрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клинер билан учрашди. Учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги юқори даражада ҳамкорлик кузатилаётгани, шу боисдан таълим соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Элчи бугунги кунда ўзбекистонлик ўқувчилар немис тилига қизиқиш сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўриндалигини қайд этди ҳамда эришилган таълим соҳасидаги алоқалар янада юқори даражага кўтаришга тайёр эканлигини маълум қилди. Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистоннинг 1139 мактабида қарийб 300 мингга яқин ўқувчи немис тилини хорижий тил сифатида ўрганмоқда.

photo2021-09-2310-55-58-2.jpg

Суҳбат чоғида немис тилини ўрганиш бўйича комплекс қўшма дастур ишлаб чиқиш таклиф этилди, жумладан таълим сифатини янада ошириш мақсадида Германиядан келадиган ўқитувчилар сонини янада ошириш, янги дарсликлар яратиш, немис тили ўқитувчиларининг тил бўйича сертификатлаштиришини ташкил қилиш ҳамда битирувчиларни кўпроқ Германия университетларига йўналтириш борасида сўз борди.

Вазир юқорида айтилганларни инобатга олган ҳолда, талабалар ёки ўқитувчилар учун янги грантлар, стипендиялар ёки алмашинув дастурлари борасида доимий хабардор қилишда ёрдам сўради ва Ўзбекистонда халқ таълимини ривожлантиришда бевосита қўллаб -қувватлаш ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

photo2021-09-2310-55-58.jpg

Элчи Ўзбекистонда таълим соҳасида ўтказиладиган тадбирларнинг муҳимлигини таъкидлаб, халқ таълими соҳасида келгусида ҳамкорлик қилишга ва ҳамкорлик бўйича кейинги таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

--

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu