Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ХАЛҚАРО АВТОМОБИЛСИЗ КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ИШГА ҚАРИЙБ 8,5 КИЛОМЕТР ПИЁДА ЙЎЛ БОСИБ КЕЛИБ, БОШҚАЛАРНИ ҲАМ ПИЁДА ЮРИШГА ЧОРЛАДИ

22 сентябрь 2021 йил
image

22 сентябрь - Халқаро автомобилсиз кунни жорий йилда Ўзбекистонда ҳам нишонлаш бўйича эълон қилинган ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун мамлакатимизда барча раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий намуна сифатида хизмат ва шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечган ҳолда иш жойига пиёда ва велосипедда келиш ҳамда жисмоний машқлар билан шуғулланиш тавсия этилган эди.  

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан қарийб 8,5 километр йўлни пиёда босиб ўтди ва автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиб, юртдошларимизга шахсий намуна кўрсатди. Вазир пиёда босиб ўтган йўлни унинг фейсбук саҳифасидаги онлайн трансляцияда гувоҳи бўлишингиз мумкин.  

photo2021-09-2212-21-46.jpg

 22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун. Сиз ҳам ижтимоий тармоқдаги #carfreeday_uzbekistan, #shaxsiynamunakursat, #avtomobilsizbirkun хэштеглари билан ташаббусга қўшилинг ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилинг.  Зеро бу нафақат об-ҳавонинг тозалигига, балки инсонларнинг саломатлигига ҳам ижобий таъсир қилади.

 

 #carfreeday  
#carfreeday_uzbekistan  
#avtomobilsizbirkun

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu