Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ САМАРҚАНДЛИК ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЮТУҚЛАРИНИ ЭЪТИРОФ ЭТДИ

21 сентябрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов самарқандлик иқтидорли ўқувчилар билан учрашди. Учрашув давомида тил билиш даражаси бўйича IELTSдан 9 баллни қўлга киритган Суҳроб Муродов ва 7 баллни қўлга киритган Камронбек Исоев Халқ таълими вазири билан инглиз тилида мулоқотда бўлиб, келажакдаги орзулари ва режаларини сўзлаб берди.

photo2021-09-2110-06-17.jpg

Жорий йилнинг 29-30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган «Полиглот» танловида Самарқанд шаҳридаги 50-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Камронбек Исоев 1-ўринни ҳамда 43-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Суҳроб Муродов 2-ўринни эгаллаган эди.

photo2021-09-2110-06-17-2.jpg

Халқ таълими вазири ўқувчиларнинг тиришқоқлиги ва ўз мақсади сари дадил одимлаётганини алоҳида эътироф этди. Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган шароитлар боис Камронбек ва Суҳроб каби ўқувчилар янада ортиши учун кенг имкониятлар эшигини очишини таъкидлади.

Аъло ўқиши ва намунали хулқи билан дўстларига намуна бўлаётган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu