Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИ ХАЛҚАРО ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИГА ТАЙЁРЛАШДА ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАР ҲАМ ИШТИРОК ЭТАДИ

7 май 2022 йил
image

Ўзбекистон терма жамоаси ўқувчиларини нуфузли халқаро фан олимпиадаларига тайёрлашда хорижий мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.

Халқаро биология олимпиадаси (IBO)да иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳамда саралаш олимпиадаларида юқори натижаларни қайд этган 9-10-синф ўқувчилари билан кучайтирилган ўқув машғулотларини олиб бориш учун Москва Давлат Университетидан хорижий мутахассислар жалб қилинмоқда.

Биология фанлари номзоди Георгий Носов ўқувчилар билан биология фанининг "Биокимё" ва "Биоинформатика" бўлимлари бўйича назарий ва амалий дарс машғулотларини олиб бормоқда. 

photo2022-05-1011-45-31.jpg

Айни дамда Олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари "Ўзбекистон" меҳмонхонасига жойлаштирилган ва уларни халқаро олимпиадага тайёрланишлари учун керакли барча шароитлар яратилган.

Олиб борилаётган дарс жараёнлари Халқ таълими вазирлигининг расмий веб саҳифаларига жойлаштириб борилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu