Сайт тест режимида ишламоқда

ЗАРАФШОН ШАҲРИДАГИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ АҲАМИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

6 май 2022 йил
image

Навоий вилоятидаги мактабларни ўрганиш давомида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Зарафшон шаҳрида бўлди. Зарафшон нафақат Навоий вилоятида, балки республика иқтидисодиётида ўзига хос салмоқли ўринга эга саноатлашган ҳудуд ҳисобланади. Шаҳардаги таълим муассасаларининг ўзига хос потенциали, ўқувчиларининг интеллектуал заковати мавжуд. Шундай бўлсада, ушбу ҳудудда ҳам ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида ишлар етарли даражада эмаслиги, Зарафшонда йирик саноат корхоналари мавжуд бўлишига қарамасдан, келажакда ушбу корхоналарга зарур бўлган мутахассисликни (муҳандис, технолог, геолог, энергетик) танлаган битирувчилар жуда озчиликни ташкил этаётгани намоён бўлмоқда.

photo2022-05-0610-24-12.jpg

Зарафшон шаҳридаги 12-сонли мактабда юқори синф ўқувчилари ва педагоглар билан суҳбатда вазир Бахтиёр Саидов айнан шу мавзуда, яъни касбларни тўғри танлаш, ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб касбларга йўналтириши зарурлигини таъкидлади. Ўқувчиларга мактабда шунчаки ўқиш эмас, олган билимларни ҳаётда нима учун кераклигини, бу билимни ҳаёт давомида қўллай олиш кўникмасига эга бўлишлари тушунтириб берилди.

photo2022-05-0610-24-13.jpg

photo2022-05-0610-24-13-2.jpg

Мактабнинг 3 нафар иқтидорли ўқувчисига ноутбук, дарс жараёнларини янада самарали ташкил этишлари учун телевизор тақдим этилди ҳамда қўшимча замонавий компьютер синфхоналари билан таъминланадиган бўлди.

photo2022-05-0610-24-15.jpg

Мактабда ўқувчилар учун муносиб шароит яратиш мақсадида келгусида 2023-2026 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритган ҳолда моддий-техник базаси ва инфратузилмаси яхшиланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu