Сайт тест режимида ишламоқда

“ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” ТАНТАНАЛАРИ БОШЛАНДИ (+ВИДЕО)

29 декабрь 2021 йил
image

Бугун 29 декабрь куни Республика бўйлаб болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган “Президент арчаси” байрам тантаналари бошланди.

“Президент арчаси”нинг асосий байрам тантаналари Тошкент шаҳридаги “Томоша” болалар театр-студиясида бошланди. “Йўлбарс афсонаси” деб номланган байрам дастури икки кун давомида болажонларнинг эътиборига ҳавола этилади.

photo2021-12-2914-18-45-2.jpg

Мазкур байрам дастурига Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 1365 нафар бола таклиф этилган.

photo2021-12-2914-18-42.jpg

Аввалроқ Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари, СОС болалар маҳаллалари  тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун “Президент совғалари” Республика бўйлаб етказиб берилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу тантаналардан тайёрланган видеолавҳа

https://youtu.be/QUb5njQ3a3A

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu