Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ МУТАСАДДИЛАРИ АНДИЖОН МАКТАБЛАРИДА

29 апрель 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Наманган вилоятидан сўнг ўрганиш жараёнини Андижон вилоятида давом эттирди. Бугун вилоятнинг Балиқчи туманидаги 36-, 45-мактаб, 32-мактаб филиали ҳамда 9-алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд болалар учун мўлжалланган мактаб-интернатда яратилган шароитлар билан танишди.

36-мактабда 7-синф ўқувчиларининг дарс жараёнларида иштирок этиб, ўқувчилар билан турли фанлардан савол-жавоб орқали билимлари синовдан ўтказилди. Қизиқиш ва қобилиятларига кўра касб-ҳунарга йўналтириш борасида тавсиялар берилди. Мазкур мактаб 640 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, бугун унда қарийб 2 баравар кўп ўқувчи (1206 нафар) таълим олмоқда.

1.jpg

Мактабни Инвестиция дастурига киритган ҳолда ўқувчиларга муносиб шароит яратиш учун мактаб биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш таклиф этилди.

Шунингдек, 32-мактаб филиали учун янги қурилаётган 260 ўринли мактаб биносида қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди. Янги ўқув йилида филиалга алоҳида мактаб мақоми берилиб, 200 нафардан ортиқ ўқувчилар замонавий шароитга эга бўлган бинода таълим олишни бошлайди. Бу эса ўқувчиларнинг узоғини яқин қилиб, ота-оналарга қулайлик яратади.

2.jpg

Тумандаги 45-мактабда ҳам 9-синф ўқувчилари ва педагогик жамоа билан мулоқот қилинди. Педагогларга Ўзбекистон тараққиёти учун муносиб авлодни тарбиялашдаги масъулияти тушунтирилиб, соҳани ривожлантиришга оид таклифлар тингланди.

12.jpg

Ишчи гуруҳ 9-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, болаларни таълим олиши билан бирга даволаш ва соғломлаштириш учун шароитлар яратилганлиги эътироф этилди.

Туман ҳокими билан ҳудуд хусусиятидан келиб чиқиб, халқ таълими тизими нуфузини ошириш учун алоҳида “бренд” (логотип, шиор, ўқувчилар формаси) яратишга келишиб олинди.

66666.jpg

Андижон вилоятидаги таълим муассасаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu