Сайт тест режимида ишламоқда

ФАРҒОНАЛИК ЎҚУВЧИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБА БЎЛДИ

13 январь 2022 йил
image

Тошлоқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида иқтидорли ўқувчилар сафи кендаймоқда.

Мазкур мактабнинг 11-«А» синф ўқувчиси Саидамир Эгамбердиев ана шундай изланувчан, аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчилардан биридир. У яқинда муддатидан олдин бирданига 3 та нуфузли хориж ОТМга талаба сифатида қабул қилинди. 

Жумладан, АҚШнинг Драке университетининг 100.000 АҚШ долларлик грант, Буюк Британиянинг Аберйствйтҳ университетининг 2.500 доллар ва Буюк Британиянинг Улстер университетининг 2000 долларлик грантларини қўлга киритиб, ўқишга қабул қилинди. 

Қизиғи шундаки, Саидамир булардан ташқари, яна 10 дан ортиқ ривожланган давлатлардаги энг машҳур ОТМларга ҳужжатлар топширган. 

Иқтидорли ўқувчимиз юқоридаги натижалардан баландроқ ютуқларни қўлга киритиб, устозлари ва яқинларини хушнуд қилишида ишонч билдирамиз.

Фарғона вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu