Сайт тест режимида ишламоқда

ОНЛАЙН ОЛИМПИАДАДА ҒОЛИБ БЎЛГАН ЖИЗЗАХЛИК 5 НAФAР ЎҚУВЧИГА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ СОВҒАЛАРИ — ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

20 январь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 2022 йилнинг 6-10 январь кунлари 4-11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё, биология фанларидан Онлайн олимпиадалар марафони ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур танлов ғолиблари орасида Жиззах вилоятидан совриндор бўлган ўқувчилар ҳам бор. Бугун Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган планшетлар ва бошқарма томонидан диплом ва есдалик совғаларни ғолиб ўқувчиларга топширди.

Ушбу олимпиадада республика миқёсида жами 357 минг нафар 4-11-синф ўқувчилари иштирок этди. Халқ таълими вазирлиги совғаси сифатида ғолибликни қўлга киритган 4-9-синф ўқувчиларга планшет ва 10-11-синф ўқувчиларига эса ноутбук совға тайинланганди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu