Сайт тест режимида ишламоқда

“ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА — ПЕДАГОГЛАРНИНГ ДУНЁҚАРАШИ ВА КЕЛАЖАК АВЛОД ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТИНИ ҲИС ЭТИШИ”

28 апрель 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Наманган вилояти туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида жорий йил биринчи ярим йиллиги ва йил якунига қадар  халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги муҳокама этилди.

Дастлаб, Давлатимиз раҳбарининг шу йили 28 январь ва 5 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларнинг натижадорлиги бўйича берилган топшириқлар мазмуни билан таништирилди. Бу борада туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирларининг шахсий жавобгарлиги, ислохотларни энг қуйи тизим мактабларгача етиб бориши ва натижадорлигини таъминлашда масъулияти белгилаб берилди.

22.jpg

“Энг муҳим вазифа — “мактаббай” ишларни ташкил этган ҳолда педагогларнинг дунёқараши ва келажак авлод олдидаги масъулиятини ҳис этиши, ўқитувчилар орқали ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига, ота-оналар орқали маҳалла ва бутун жамиятни ўзгартириш”, — деди вазир учрашувда. 

Бунинг учун, биринчи навбатда туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаб раҳбарлари ўзгариши керак, ўзини қийнаб, янги ташаббусларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

23.jpg

Муҳокамада вилоят таълим муассасаларидаги мавжуд муаммолларни ҳал этишга қаратилган Дастур ва йўл хариталардаги вазифаларни бажариш, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мактабларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, янги методикалар асосида ўқитиш, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишда иқтисодий тармоқларда зарур касблар билан таништириб бориш, саноат ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ касблар ҳақида кўпроқ таништириш ҳақида кўрсатма берилди. 

21.jpg

Учрашувда туман ва шаҳар халқ таълими мудирларининг 2022 йилда амалга оширадиган вазифалари бўйича ахбороти ҳамда соҳани ривожлантиришга оид таклифлари тингланди

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu