Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ “ОНЛАЙН” ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА КЕЛГАН БИР ҚАТОР ТУШУНМОВЧИЛИКЛАР ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА КЎРСАТМА БЕРДИ

27 январь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда жойларда ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи тўловларини амалга оширишда бир қатор тушунмовчилик, эътироз ва муаммоли масалаларга аниқлик киритиш мақсадида қўшимча кўрсатма беради.

Ушбу Кўрсатма хатига кўра қуйидаги ҳолатларга рухсат берилади:

ҳомиладорлик ва туғиш, бола парваришлаш таътилига чиққан ўқитувчилар ўрнига муайян муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни асосий иш бўйича ишга қабул қилишга;

меҳнат шартномаси бекор қилинган ўқитувчилар ўрнига номуайян муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни асосий иш бўйича ишга қабул қилишга;

фақатгина ўқитувчиларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақасида бўлган даврида уларнинг дарс юкламасини меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда мазкур муассасанинг мутахассислиги тўғри келувчи мавжуд ўқитувчиларига вақтинча тақсимланишига рухсат этилади.

Шунинг билан биргаликда, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш, ходимлар соғлиғини ҳимоялаш ҳамда педагогларнинг иш фаолиятини ташкил этишда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

бир вақтнинг ўзида асосий ва ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга уларнинг ўриндошлик бўйича фаолият кўрсатаётган мактабида белгиланган вазифаларни уйдан туриб бажаришларига имконият яратиб бериш;

ўқитувчиларнинг мавжуд ҳафталик дарс юкламалари миқдорига мутаносиб равишда уларни мактабда бўлишига шароит яратиб бериш;

Мактабларда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган талабаларга яшаш манзили ва иш жойининг географик жойлашувини ҳисобга олиб, уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни уйдан туриб бажаришига истисно тариқасида имконият бериш тавсия этилади.

Мазкур кўрсатмани амалга оширишга биринчи раҳбарлар шахсан жавобгар саналади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu