Сайт тест режимида ишламоқда

“МЕҲРЛИ МАКТАБ” МАЛАКАЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ

1 март 2022 йил
image

Болалар гематология, онкология ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга умумий ўрта таълим бериш учун ташкил этилган “Меҳрли мактаб”га қуйидаги мутахассисларни танлов асосида ишга таклиф этамиз:

1. Директор ўринбосари;

2.  Фан ўқитувчилари (она тили ва адабиёт ўқитувчиси, математика ўқитувчиси, тарих ўқитувчиси, инглиз тили ўқитувчиси, физика ўқитувчиси, биология ўқитувчиси, кимё ўқитувчиси, рус тили ва адабиёт ўқитувчиси, информатика ўқитувчиси, география ва иқтисод ўқитувчиси)

3.Психолог;

4.Тўгарак раҳбари.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

а) директор ўринбосари лавозимига:

олий (педагогик) маълумотли, камида 5 йиллик педагогик иш тажрибасига ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнларини бошқариш кўникмасига эга бўлган, ўзбек ва рус тилларини мукаммал биладиган мутахассислар;

б) фан ўқитувчилари лавозимига: 

олий (педагогик) маълумотли, дарс бераётган фани бўйича камида биринчи тоифали, 3 йиллик педагогик иш стажига эга, стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган, рус ва ўзбек тилларини мукаммал биладиган педагоглар; 

в) психолог лавозимига:  

олий маълумотли, болалар билан ишлаш кўникмасига эга, камида 3 йиллик психолог фаолияти билан шуғулланган, рус ва ўзбек тилларини мукаммал биладиган мутахассислар; 

г) тўгарак раҳбари лавозимига:  

мактабдан ташқари таълим муассасаларида фаолият юритган, маҳоратли тўгарак раҳбарлари.

Танловда иштирок этадиган номзодлар Халқ таълими вазирлигининг mehrli.maktab@xtv.uz электрон почта манзилига шу йилнинг 15 мартга қадар қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари мумкин:

маълумотнома-обьективка, диплом нусхаси.

Юқоридаги малака талабларига мос келган номзодлар суҳбат (интервью)  асосида ишга қабул қилинади.  

✅Педагог ходимларга 100 фоизлик устама берилади ва қўшимча моддий рағбатлантирилади.

МАЪЛУМОТНОМА (Резюме) 

miii141425.jpg

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu