Сайт тест режимида ишламоқда

«ENGLISH SPEAKING NATION» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА «TESOL» СЕРТИФИКАТИГА ЭГА 82 НАФАР ЎҚИТУВЧИ 837 НАФАР КАСБДОШИГА КАСКАД УСУЛИДА МАШҒУЛОТ ЎТАДИ

4 март 2022 йил
image

2022 йил март ойидан бошлаб «English Speaking Nation» (ESN) дастури доирасида Ўзбекистонлик 837 нафар ўқитувчи учун «Teacher to Teacher» инглиз тилини ўқитишнинг замонавий методларини ўқитиш бўйича каскад усулидаги машғулотлар серияси йўлга қўйилади.

АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йилнинг ноябрь ойида амалга оширишни бошланган «English Speaking Nation: Secondary Teacher Training» (ESN:STT) дастури доирасида 4 март жума куни «Teacher to Teacher» ўқитувчиларнинг касбий малака ошириш ва ўқитиш бўйича машғулотлар сериясининг каскад усули босқичи бошланади.

photo2022-03-0417-37-42.jpg

«English Speaking Nation: Secondary Teacher Training» (ESN:STT) - бюджети 5 миллион АҚШ долларлик уч йиллик дастур бўлиб, унинг мақсади бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб давлат мактабларида 15 000 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчиларини ўқитиш ва касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этишдир. 

«Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари» («American Councils») ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ESN:STT дастури доирасида Ўзбекистонлик 386 нафар ўқитувчиларини сертификатлаштиришдан ўтказишга ва 2021 йилнинг июнь ойидан декабр ойигача  интенсив, халқаро миқёсда эътироф этилган ва синфда ўтиладиган 140 соатлик юзма-юз амалий курси - «TESOL Core Certificate Program» (TCCP)ни дастурини тақдим қилиш учун «TESOL» Халқаро ассоциацияси вакиллари таклиф қилинди. 

photo2022-03-0417-37-37.jpg

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг 196 нафар ўқитувчиси «Тренерларни тайёрлаш» малака ошириш семинарида қатнашиб, TESOL «6 Principles» ўқув курсига қўшимча сифатида, Вирджиния штатидаги Фэрфакс Джордж Мейсон Университети томонидан ташкил этилган ва ўтказилган «Инглиз тилида инглиз тилини ўқитиш» (ТЕТЕ) курсини муваффақиятли якунладилар. 

4 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб давлат умумтаълим мактаблари ва ОТМларда ишлайдиган «TESOL» сертификатига эга бўлган 82 нафар ўзбекистонлик асосий ўқитувчи-тренерлар Республика бўйлаб бошқа касбдош-инглиз тили ўқитувчилари билан ўз билим ва маълумотларини алмашишни бошлайдилар. Ўзбекистонлик ҳар бир асосий ўқитувчи-тренер Ҳудудий касбдош-менторлар деб номланувчи 10-12 нафар ўқитувчидан иборат гуруҳларни қабул қилади. Келгуси 12 ҳафта давомида, ҳар жума куни ушбу 82 нафар асосий ўқитувчи-тренерлар бутун мамлакат бўйлаб 837 та Ҳудудий касбдош-менторлар билан TESOL «6 тамойил» ўқув курсига ва Джордж Мейсон «Инглиз тилида инглиз тилини ўқитиш» курсига асосан ҳафталик ўқув машғулотларини ўтказадилар.

photo2022-03-0417-37-49.jpg«ESN:STT» дастурининг якуний мақсади Халқ таълими вазирлигининг энг кучли ва энг қобилиятли ўқитувчилари учун маҳаллий ўқитувчилар тайёрлаш салоҳиятини кучайтиришга, шу билан бирга замонавий ўқитиш методлари, стандартлари ва нормаларини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги давлат умумтаълим мактабларида тобора кўпайиб бораётган инглиз тили ўқитувчиларига етказишдир.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu