Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ СОВРИНИ УЧУН “ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

4 март 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги ва Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 4 март куни бошланиб, унда 40 325 минг ўқувчи иштирок этди.

photo2022-03-0414-57-36.jpg

Танловда иштирок этиш учун 8065 та мактаблар электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу мактабларнинг хорижий тил ўқитиш бўйича асосий кўрсаткичлари баҳоланиши билан бир қаторда терма жамоага киритилган 5 нафар ўқувчиларининг хорижий тил (инглиз, немис, француз тиллари) бўйича билимлари тест синовлари орқали баҳоланади.

Тест топшириқлари умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, халқаро таълим стандартлари (CEFR) асосида тайёрланган 30 та топшириқлардан иборат.

photo2022-03-0414-49-12.jpg

Тест топшириқлари грамматик билимни баҳолаш, ўқиб тушуниш кўникмасини баҳолаш, лексик имкониятни баҳолашдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирига 10 тадан тест топшириқлари берилади.

Тест топшириқлари таснифи

“А” бўлим

(грамматик билимни баҳолаш)

“В” бўлим

(ўқиб тушуниш кўникмасини баҳолаш)

“С” бўлим

(лексик имкониятни баҳолаш )

Тест топшириқлари сони

10 та

10 та

10 та

Битта топшириққа тўғри жавоб учун бериладиган балл

0,9 балл

1,7 балл

2,4 балл

Жами (50 балл)

9 балл

17 балл

24 балл

Тест топшириқлари Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда тузилади.

Туман босқичида 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси танловнинг кейинги вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

photo2022-03-0414-49-13.jpg

Эслатиб ўтамиз, мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 100 миллион сўм, 2-ўрин учун – 75 миллион сўм, 3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 250 миллион сўм, 2-ўрин учун – 200 миллион сўм, 3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида;

республика босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 500 миллион сўм, 2-ўрин учун – 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун – 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.
 

Маълумот учун: Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи жорий йил апрель ойида, республика босқичи эса август ойида ўтказилиши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu