Сайт тест режимида ишламоқда

ОЛМАЗОР ТУМАНИ МАКТАБЛАРИНИНГ “БРЕНДИ” ЯРАТИЛАДИ

19 апрель 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи бугун куннинг иккинчи ярмида Олмазор туманидаги 234- ва 298-мактаб фаолияти билан танишди. Мавжуд муаммолар ўрганилиб, педагог ва ўқувчилар билан мулоқот қилинди.

Хусусан, 298-мактабда 7-синф, 234-мактабда 6- ва 8-синфда дарс жараёнларида  иштирок этилиб, ўқувчиларнинг ушбу фанлардан ўзлаштириш даражаси савол-жавоблар орқали аниқлаштирилди. Ўқувчилар барча фанларни яхши ўқиши, кўпроқ бадиий асарлар ўқиш орқали билимларини бойитиб боришлари таъкидланди.  

photo2022-04-1819-52-20.jpg

Мактабда таълим даражасини яхшилаш кўп жиҳатдан мактаб директорига боғлиқ эканлиги, бунинг учун директорларга қўйилган талаблар кучайтирилиши таъкидланди.

234-мактабда эса 6-синфнинг 2 нафар истеъдодли ўқувчисига ноутбук совға қилинди.

Давлатимиз Раҳбари ҳузурида шу йилнинг 5 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан, Олмазор туман ҳокимлиги томонидан яратилаётган таълим муассасаларида ўзига хос “бренд” (логотип ва мактаб формаси) намуналари кўздан кечирилди.

photo2022-04-1819-43-35.jpgМактабларда мавжуд муаммолар тайёрланаётган “Йўл харитаси”га киритилган ҳолда ҳал этиш режалаштирилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu