Сайт тест режимида ишламоқда

СУРХОНДАРЁ МАКТАБЛАРИДАГИ ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА АНИҚ ТАКЛИФЛАР ТАЙЁРЛАНДИ

4 март 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Сурхондарё вилоятининг Термиз, Ангор туманларидаги мактаблар фаолиятини ўрганмоқда. Хусусан, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, ўқувчиларга замонавий билим бериш, эртанги кунимиз, мамлакат келажагини ривожлантиришда педагогларнинг дахлдорлик ҳиссини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

photo2022-03-0409-37-15.jpg

Мактаблардаги шароитларни яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайёрланди. Жумладан, Термиз туманидаги 25-мактабнинг 1986 йилда лой-пахсадан қурилган биносини реконструкция қилиш, Ангор туманидаги 32-, 11-мактаб биноларини мукаммал таъмирлаш, 4-мактабнинг 80 ўринли биноси ўрнида замонавий мактаб қуриш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурига қўшимча киритиш режалаштирилди.

Шунингдек, вилоятда таъмирдан чиқарилиб, етарли шароитлар яратилган мактаб филиалларига мустақил мактаб мақоми бериш белгилаб олинди.

photo2022-03-0409-37-16.jpg

Вилоятнинг барча мактабларида, айниқса олис ҳудудларида мактабларни интернет тармоғига улаш ва улардан самарали фойдаланиш, бу борада АКТ мутахассисларининг масъулиятини ошириш қайд этилди.

Шунингдек, Халқ таълими вазири Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамда вилоят Болалар кутубхонасида бўлиб, у ерда болалар учун яратилган шароит ва муассаса фаолияти билан танишди.

Уларда ўқувчилар учун шароитларни янада яхшилаш ва таълим масканини жиҳозлаш вазифаси режага киритилди.

photo2022-03-0409-37-13.jpgМактаб ўқувчилари билан суҳбатда уларнинг келажак касблари, мактабда олаётган билими, фанларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишини ошириш учун мотивация берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu