Сайт тест режимида ишламоқда

УЧТЕПА ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ БЎЛМАГАН МАКТАБЛАР ЎРГАНИЛДИ

18 апрель 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ пойтахт мактаблари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида ишчи гуруҳ Учтепа туманидаги таълим даржаси юқори бўлмаган 109- ва 106-сонли мактабларда бўлиб, юқори синф ўқувчилари ўқувчилари билан мулоқот қилинди.

photo2022-04-1819-40-58.jpg

109-сонли мактабда 11-синфда “Вазир дарси” ташкил этилиб, битирувчиларга ҳаётда муваффақиятга эришиш учун мактаб даврида яхши таълим олиш, кўпроқ китоб ўқиш, аниқ мақсад қўя олиш, келажакда эгаллайдиган касб орқали хаётда ўз ўрнини топиш мумкинлиги ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди.

Учтепа туман ҳокимлиги билан биргаликда ота-оналар, маҳалла билан ҳамкорликда мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

Мактабда таълим даражасини ошириш учун, биринчи навбатда мактаб педагог жамоасини салоҳиятини ошириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратининг диганостика қилган ҳолда ҳар бир ўқитувчини индивидуал ўқитиш юзасидан туман халқ таълими бўлимига топшириқ берилди.

photo2022-04-1819-40-59.jpgТумандаги 106-сонли мактабда ҳам ўқувчилар билан мулоқот қилиниб, кўпроқ китоб ўқиш орқали тафаккурни ривожлантириш, ҳаётда аниқ мақсад қўя олиш, бунинг учун мактабда фанларни яхши ўзлаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu