Сайт тест режимида ишламоқда

ЭРОН ЭЛЧИСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

15 март 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикасининг  Ўзбекистондаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси жаноб Ҳамид Наерободий билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар таълим, маданият, савдо иқтисодий ва инвестициялар соҳасида изчил ривожланиб, барча ҳамкорлик йўналишларида муваффақиятларга эришиб келинаётгани юксак баҳоланди.

Ҳамид Наерободий ўзбек халқини яқинлашаётган янгиланиш ва яшариш байрами бўлмиш “Наврўз” билан табриклаб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди ва келгусида икки давлат таълим вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилишига умид билдирди.

Учрашув якунида келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu