Сайт тест режимида ишламоқда

“Рақамли мактаб” ҳамда “Рақамли ўқитувчи” танлови: иқтидорингизни биз билан бирга синаб кўринг! 

8 май 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан эМактаб рақамли таълим платформаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бора “Рақамли мактаб” ва “Рақамли ўқитувчи” танлови ташкил этилмоқда.  
Унда юртимиздаги барча мактаблар ва устозлар иштирок этишлари мумкин. 
Бундан кўзланган мақсад таълим стандартларини ошириш, ўқитувчиларни янада самарали ишлашга ундаш ва иш вақтини мувофиқлаштиришдан иборат. 
Танловда иштирок этишни истовчи номзод педагоглар ўзларининг рақамли уй вазифаларини яратишлари ва уларни ушбу ҳавола орқали жўнатишлари сўралади. 
Иштирокчи мактаблардан эса электрон журнални ўз вақтида тўлдириб бориш, рақамли уй вазифаларини топшириш ва бажариш бўйича юқори фоиз кўрсаткичи талаб этилади.  
Бунда педагоглар ва мактабларнинг 2023-2024 ўқув йили 4-чорагидаги фаолияти баҳоланади. 
Таҳлил натижаларига кўра, ҳар бир вилоятдан биттадан мактаб ва ҳар бир рақамли мактабдан биттадан ўқитувчи танлаб олинади. 
Ғолиблар  қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланади.
Келгусида ушбу танловни мунтазам равишда ўтказилиш режалаштирилган. 
Фаолиятингизда рақамли таълим воситаларидан фойдаланиб, ғалаба учун ўз имкониятингизни оширинг.
Танлов ғолиблари ўқув йили сўнгида аниқланади.
Бунда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 14 та мактаб ва 14 та ўқитувчи саралаб олинади.
Танлов натижалари 2024-йилнинг июн ойида эълон қилиниши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu