Сайт тест режимида ишламоқда

Ўқувчи ёшлар диққатига

19 апрель 2024 йил
image

Республикамиздаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари диққатига!

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 212-сон қарорига асосан ҳар йили "Яшил чироқ" мусобақаси 4 босқичда бўлиб ўтади.

1-босқич таълим муассасаларида ҳар йили февраль-март ойларида ўтказилади. Мазкур босқичда мусобақа синфлараро йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўтказилади ва йўл ҳаракати қоидаларини яхши ўзлаштирган ўқувчилардан «яшил чироқ» гуруҳлари тузилади. Бу гуруҳга 11 — 14 ёшли 5 — 8-синф ўқувчилари қабул қилинади;

2-босқич (маҳаллий босқич) ҳар йили март-апрель ойларида туман (шаҳар) доирасида ўтказилади;

3-босқич (ҳудудий босқич) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри доирасида туман (шаҳар) ғолиблари иштирокида ҳар йили май ойида ўтказилади;

4-босқич (республика босқичи) ҳар йили июнь-июль ойларида учинчи босқичда 1-ўринни эгаллаган гуруҳлар иштирокида ўтказилади.

 

БАТАФСИЛ

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu