Сайт тест режимида ишламоқда

Вазир Ҳилола Умарова бошчилигидаги гуруҳ Германия университетлари билан таълимга доир самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда

13 апрель 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова раҳбарлигидаги делегация аъзолари Германияда бўлиб турибди.

Бунда дастлаб Myunxen техника университетида ўтказилган “Чегараларсиз: Германия ва Ўзбекистон ўртасида таълим, фан ва саноат бўйича ҳамкорликнинг янги босқичи имкониятлари” мавзусида халқаро симпозиумида иштирок этди.

Симпозиумда вазир Ҳилола Умарова икки давлат ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, вазирлик ҳузуридаги "Янги Ўзбекистон" университети ҳамда Myunxen техника университети ҳамкорлигининг 3 йиллик фаолияти юзасидан тақдимот ҳам ташкил этилди.

Тадбир доирасида Германиянинг Siemens, Knorr-bremse, Airbus, Deloitte, IT4IPM, Linde компаниялари раҳбарлари "Янги Ўзбекистон" университетида ташкил этиладиган Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгашида иштирок этиш учун таклиф этилди.

Айтиш лозимки, мазкур Кенгаш талабаларнинг амалиёт жараёнларини мунтазам амалга ошириш, саноатдаги масалаларни илм-фан, тадқиқот орқали ҳал этиш ишларини ташкил қилади. Унга немис илғор саноат корхоналари билан бир қаторда маҳаллий корхоналар раҳбарлари ҳам жалб қилинади.

Симпозиум доирасида ташкил этилган учрашувлар давомида "Янги Ўзбекистон" университети талабаларининг саноатга тайёр кадр бўлиб бориши учун турли лабораториялар очиш, Siemens компанияси томонидан университетнинг янги компусида лаборатория ўқув машғулотларини ўтказадиган алоҳида тренажёр марказлари очиш учун дастлабки келишувларга эришилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари Мюнхен техник университети профессорлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурини кенгайтириш бўйича ҳам муҳокамалар олиб борди. Хусусан, “Янги Ўзбекистон” университети делегацияси ҳамда Митвайда амалий фанлар университети раҳбарияти ўртасида ўтказилган учрашувда икки дипломли магистратура дастурини ташкил этиш бўйича англашинув меморандуми имзоланди. Унга кўра Саноат бошқаруви - инновация ва бизнесни ривожлантириш дастурида талабалар иккинчи семестрни Германияда давом эттиради.

Учрашувлар доирасида Ingolshtadt амалий фанлар университети билан ҳам англашинув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, "Янги Ўзбекистон" университети талабалари Ingolshtadt амалий фанлар университетининг яқин ҳамкори ҳисобланувчи Ауди ва БМW каби корхоналарида амалиёт ўташлари мумкин.

Вазир Ҳилола Умарова ташриф давомида Бавария Парламентининг Илм-фан ва Маданият ишлари бўйича қўмитаси бошлиғи Роберт Браннекемпер билан учрашди. Қизғин руҳда ўтказилган музокараларда ҳозирги кунда Бавария ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар, таълим ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳаларни биргаликда ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Германиянинг Drezden техника университети, Drezden амалий фанлар университети, Frayberg техника университети, Nyurenberg университети билан ҳам кенг кўламли ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Жумладан, "Янги Ўзбекистон" университети ҳамда мазкур олийгоҳларнинг келгусидаги таълимга доир ҳамкорлик режалари кўриб чиқилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu