Сайт тест режимида ишламоқда

Жиззахлик педагогларнинг ўқувчилар таълим-тарбиясини янада яхшилашга доир фикрлари тингланди

27 март 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактаб директорлари ўринбосарлари ва амалиётчи психологлар билан учрашув ўтказди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар таҳлил этилди. Хусусан, мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар таълим-тарбиясини янада яхшилаш бўйича педагогларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Вазир ўринбосари келтириб ўтилган масалаларни ҳал этишда мактаб маъмуриятининг муҳим вазифалари ва соҳа ривожидаги бошқа жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu