Сайт тест режимида ишламоқда

Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” бош ғояси асосида маданий-маърифий тадбирларга старт берилди

19 март 2024 йил
image

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Мактабгача va maktab таълими вазирлиги тизимидаги taʼlim муассасаларида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” бош ғояси асосида маданий-маърифий тадбирларга старт берилди.

Тадбирларни миллий қадрият va анъаналаримиз, замонавий тажрибалар асосида ҳамда юқори савияда tashkil этиш учун 4 та йўналишдаги лойиҳа va танловлар ўтказилади:

➖Халқ сайллари:

“Ким олади-ё....”, «Чиллак», «Варрак», “Эшак минди”, «Ланка», “Оқ теракми, кўк терак”, “Арқон тортиш”, “Кўз боғлар” ўйинлари

➖Кексаларни эъзозлаш ҳафталиги:

“Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганини пари билмас”, “Уч avlod учрашганда”, “Миллий қадрият, урф-одат va анъаналар” каби мавзуларда учрашув va давра суҳбатлари

➖Соғлом турмуш тарафдоримиз акцияси:

“Беш ташаббус Наврўзда”, “Миллий кураш”, “Полвонлар беллашуви”, “Елкада кураш” спорт мусобақалари

➖Экология йўналиши:

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, «Экопатрул» лойиҳаси, “Энг обод taʼlim муассасаси”, “Обод мактаб” экологик танловлари.

Мазкур тадбирларга республикадаги мавжуд 10 182 та taʼlim муассасасидаги 4.5 млн. нафар ўқувчи-ёшларни қамраб олиш режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu