Сайт тест режимида ишламоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари - Мактабгача таълим агентлиги директори Олмазор туманидаги 1-мактабга ташриф буюрди

14 март 2024 йил
image

Мазкур мактаб 740 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 715 нафар ўқувчи таълим олмоқда, яъни мактаб 0,95 коэффициентда фаолият юритмоқда.

Ташриф давомида Агриппина Шин мактабдаги шароитлар, ўқитувчилар билан яқиндан танишди. Халқимиздан ватанпарвар шахслар етишиб чиқишида аввало илм олиш муҳимлигини таъкидлади.

Ўқув жараёнида нафақат фанларни ўрганиш, балки касбга йўналтирилган тўгаракларни ташкил этиш таклифини илгари сурди. "Бўш турган синф хоналарида тикувчилик, дурадгорлик тўгараклари фаолият юритса, болаларнинг ҳунар эгаллашига имконият яратган бўламиз", деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Шунингдек, 2023 йил якунига кўра битирувчиларнинг 40 фоизи олий ўқув юртларига ҳужжат топширгани маълум бўлди, қолган 60 фоиз боланинг бандлик масаласини таҳлил қилиш лозимлиги қайд этилди.

Агриппина Шин маданий фаолият бўйича ҳам қатор таклифларни берди. Хусусан, ушбу мактабда ўқиган мамлакатимизнинг фаол арбоблари давлат хизматчиларини жалб этган ҳолда бадиий-ижодий кечалар, учрашувлар ташкил этилса, болаларнинг дунёқарашига ижобий таъсир кўрсатишини айтиб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu