Сайт тест режимида ишламоқда

Китобхонлик фестивали

13 март 2024 йил
image

Мактабгача va мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш va китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида республика бўйлаб йил давомида ҳар ой вилоятлар кетма-кетлигида “Китобхонлик фестивали” ўтказилиб келинмоқда. 2024 йил 15 март куни “Китобхонлик фестивали” Фарғона вилоятида бўлиб ўтади.

Фестиваль доирасида қуйидаги китобхонлик кўрик-танловларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

“Китобхон мактаб”

“Энг ёш китобхон”

“Китобсевар ўқувчи”

“Ташкилотчи кутубхоначи”

“Энг фахрий кутубхоначи”

Фестиваль ғолиблари va фаол иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар, дипломлар, совринлар ҳамда эсдалик совғалари топширилади!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu