Сайт тест режимида ишламоқда

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЗАМОНАВИЙ НОУТБУКЛАР БЕҒАРАЗ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

2 апрель 2022 йил
image

 

 

Хитойнинг Hytera Communications Corporation Limited компанияси ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган 30 дона янги замонавий ноутбукларни Халқ таълими вазирлигига топширди.

Мазкур ноутбукларни совға қилишдан асосий мақсад ўқувчиларни компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга ўргатишга оз бўлса-да ҳисса қўшишдан иборат.

Мазкур ноутбуклар ўғил-қизларга компьютер саводхонлиги билан бирга веб-сайт яратиш ҳамда дастурлаш асосларини ўргатишда ҳамда мобиль иловалар яратиш, дизайнерлик каби замонавий билимларни эгаллашига кўмак беради.

Халқ таълими вазирлиги Hytera Communications Corporation Limited компаниясига ўз миннатдорчилигини билдиради.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu