Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди

6 март 2024 йил
image

Унга кўра, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги:

➖Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси Зеваржон Норбаева — ИИ даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан;

➖Андижон вилояти, Асака туманидаги 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хусниобод Сохибова ҳамда

➖«Ғунча» журнали бош муҳаррири Дилфуза Шамаликова — «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu