Сайт тест режимида ишламоқда

БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ ҚИЗ “ЁШ КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИ БЎЛИБ, СПАРК АВТОМОБИЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

5 апрель 2022 йил
image

Бухоро шаҳридаги 30-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мухлиса Насимова “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг бош соврини Президент совғаси - Спарк автомашинасини қўлга киритди.

Аввал хабар берганимиздек, Мухлиса мазкур танловда учинчи марта иштирок этяпти. Илк бор иштирок этганида, 6-синфда эди, ўшанда шаҳар босқичи ғолиблари қаторидан жой олган. 2020 йилда вилоят ғолиби сифатида республика босқичида иштирок этди. Бу гал эса Мухлиса энг юксак маррани кўзлаган эди.

Мана, ниҳоят китобхон қизнинг интилишлари ўз самара кўрсатди ва у юксак маррани забт этди.

Баракалла Мухлиса! Биз сен билан фахрланамиз!

Бухоро вилояти халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати

 
info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu