Сайт тест режимида ишламоқда

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

1 февраль 2024 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунини имзолади.

Ушбу Қонун педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар фаолиятининг асосий кафолатларини белгилайди.

Педагог ходимнинг мақомини белгилаш, уларнинг обрўсини янада юқори кўтариш, шаъни ва қадр қимматини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини янада мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган мазкур Қонунда соҳага доир кўплаб жиҳатлар тилга олиб ўтилган.

Қонунда педагогнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши чоғида:

  • касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек педагогнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш;
  • касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;
  • касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;
  • куз-қиш даврида ва ишланмайдиган байрам кунларида таълим ташкилотида навбатчиликка жалб этиш тақиқланиши белгилаб қўйилди.

Қонуннинг тўлиқ матни

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu