Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик тизимидаги ходимлар лавозим йўриқномаларининг янги таҳрири тасдиқланди

30 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари низомлари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ходимлари лавозим мажбуриятларининг янги таҳрири тасдиқланди.

Маълумот учун: Вазирлик ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ва вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар томонидан Агентлик, ташкилотлар ва тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг лавозим мажбуриятлари ишлаб чиқилади.
 

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг намунавий низоми ва ходимларининг лавозим йўриқномалари;

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг намунавий низоми ва ходимларининг лавозим йўриқномалари;

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ходимларининг лавозим мажбуриятлари.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu