Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ БУГУН ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БИР ҚАТОР МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

16 апрель 2022 йил
image

 

 


 

Бугун Халқ таълими вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Мирзо Улуғбек (112-, 209-, 308-, 338-мактаб ва 105-махсус мактаб-интернат) ҳамда Яшнобод туманидаги (166-, 226-, 244-мактаб, 103-махсус мактаб-интернат ва 30-сонли “Меҳрибонлик уйи”) таълим муассасаларида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, педагогларнинг салоҳияти, ўқувчиларга берилаётган билим даражаси таҳлил қилинди.

photo2022-04-1700-01-58.jpgЎрганилган таълим муассасаларида ўқувчилар ва ўқитувчилар билан мулоқот қилиниб, бугунги кунда халқ таълими соҳасини ривожлантиришдаги долзарб вазифалар, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, янги методикаларга ўқитиш, ўқувчиларга замонавий билимлар бериш, уларни ҳаётда муваффақиятга эришишлари учун аниқ мақсад қўйишлари, иқтисодиёт тармоқларида зарур бўлган касбларга эга бўлишлари юзасидан тавсиялар берилди.

photo2022-04-1700-01-59.jpg

Яшнобод туманидаги 166-мактабнинг 9-синфида “Вазир дарси” ташкил этилиб, “Иқтисодий билим асослари” фанидан ўқувчиларга мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёти, саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик самаралари аниқ фактлар асосида тушунтириб берилди. 

Бу каби мулоқотлар Яшнобод туманидаги 244-, Мирзо Улуғбек туманидаги 112-, 209- ва 308-мактабларида ҳам ташкил этилди.

photo2022-04-1700-02-03.jpgАлоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд болалар учун мўлжалланган 103- ва 105-махсус мактаб-интернат ҳамда 30-"Меҳрибонлик уйи"да болалар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ўқувчиларнинг қўл меҳнати асосида яратилган ижодий ишлари эътироф этилди. Бу каби болаларга алоҳида ғамхўрлик ва меҳр билан қараш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш зарурлиги таъкидланди.  

photo2022-04-1700-02-04.jpg

Ўрганиш жараёнида бир неча мактаблардаги мавжуд муаммоларни тайёрланаётган йўл харитасига (манзилли дастур) киритган ҳолда ҳал этиш режалаштирилди.

Хусусан, 166-мактабда навбатлилик коэффициенти қарийб 3 бараварга етгани учун қўшимча бино қуриш, Мирзо Улуғбек туманидаги 112-, 209-мактаб, Яшнобод туманидаги 244-мактаб биноларини мукаммал таъмирлаш, 103-мактаб-интернатда “Логопед маркази” биноси қурилишини ниҳоясига етказиш, 105-мактаб-интернатларда ошхона, дам олиш майдончаси (беседка) қуриш дастурга киритилди.

photo2022-04-1700-02-05.jpgМирзо Улуғбек туманидаги 112-мактаб информатика хонаси учун 16 дона компьютер тақдим этилди.

photo2022-04-1700-02-07.jpgМактаблар фаолиятини ўрганиш якунлари бўйича ҳар бир мактаб кесимида “мактаббай” таълим мазмунини яхшилаш янги методикалар асосида ўқитиш ва ўқувчиларга шароитларни яхшилашга қаратилган йўл харитаси ишлаб чиқилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu