Сайт тест режимида ишламоқда

Корейс тили олимпиадаси бўлиб ўтди

20 январь 2024 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Корея Таълим маркази билан ҳамкорликда  илк бора Корейс тили олимпиадаси бўлиб ўтди. 

Унда бутун Республикамиздан келган ўқувчилар ўз билимларини синаб кўришди. 

Якуний натижаларга кўра:

Робия Ойбекова - Андижон вилояти, Шаҳриҳон тумани, 1-сонли мактаб ўқувчиси - 1-ўринни,
Аҳмадулло Субҳанов - Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри 42-сонли мактаб ўқувчиси - 2-ўринни,
Ким Артур - Тошкент шаҳар Миробод тумани МАТЕС нодавлат таълим муассасаси ўқувчиси - 3-ўринни эгаллашди.

Шунингдек:

  • Муҳаммад Нўмонхўжаев - Наманган шаҳар 34-мактаб ўқувчиси 4-ўринни, 
  • Диана Разматова - Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани 35-сонли мактаб ўқувчиси 5-ўринни,
  • Ирода Раҳимова - Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани 190-сонли мактаб ўқувчиси 6-ўринни,
  • Лазокатхон Инагамова - Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани 145-сонли мактаб ўқувчиси 7-ўринни,
  • Ким Кристина - Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани 54-сонли мактаб ўқувчиси 8-ўринни,
  • Рамзбек Боймуродов - Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани 167-сонли мактаб ўқувчиси 9-ўринни,
  • Рухшонахон Маруфова - Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчиси 10-ўринни қўлга киритишди.

Олимпиада ғолиблари қуйидагича бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди:

1-ўрин:  6 000 000 сўм;
2-ўрин:  4 500 000 сўм;
3-ўрин:  3 500 000 сўм;
4-10-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга эса 1 000 000 сўм.

Шунингдек, 1-5-ўрин соҳиблари Кореяга таълим саёҳатига юборилиши режалаштирилмоқда. 

Бунда барча мукофот ва таълим саёҳати харажатлари Корея таълим маркази томонидан қопланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu