Сайт тест режимида ишламоқда

Янги ўқиш ҳафтаси барча мактабларда “Эрталабки сафланиш” билан бошланди

15 январь 2024 йил
image

Душанба, янги ўқиш ҳафтаси барча мактабларда “Эрталабки сафланиш” тадбирлари билан бошланади. Унда ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижро этилиб, Давлат байроғи кўтарилди.

Сафланиш чоғида ўзининг аъло баҳолари билан намуна бўлган ўқувчилар томонидан ўтган ҳафта давомида юртимиз ҳаётида ва дунё миқёсида содир бўлган муҳим янгиликлар ҳақида ахборот берилди.

Тадбирлар якунида ҳафта мобайнида ўқувчилар эришган ютуқлари учун мактаб раҳбарияти томонидан рағбатлантирилади.

Эрталабки сафланиш ўқувчи ва ўқитувчиларга янги ҳафтани кўтаринки руҳда ўтказиш учун мотивация бериш мақсадида ўтказилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu