Сайт тест режимида ишламоқда

Малака тоифаси беришнинг янги тартибини амалиётга жорий этишга доир ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда

11 январь 2024 йил
image

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-декабрда 692-сон қарори асосида 2024-йил 1-январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинмоқда.

Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан малака тоифаси беришнинг янги тартибини амалиётга жорий этиш бўйича тизимда фаолият юритаётган педагог ходимлар ва вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари иштирокида онлайн ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Ҳозирга қадар бу каби ўқув семинарлари Хоразм вилояти (2500 нафар), Бухоро вилояти (1 140 нафар), Сирдарё вилояти (280 нафар), Тошкент вилояти (1 600 нафар), Самарқанд вилояти (2 400 нафар) доирасида онлайн шаклда, Тошкент шаҳри (340 нафар) доирасида офлайн шаклда ташкил этилди.

️Ушбу семинарларда умумий ҳисобда 10 000 нафарга яқин, жумладан:

1000 нафарга яқин умумтаълим мактаб директорлари;

3 000 нафарга яқин умумтаълим мактаб директори ўринбосарлари;

5 000 нафардан ортиқ умумтаълим мактаблар педагоглари;

800 нафарга яқин мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ҳамда вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари иштирок этди.

Шунингдек, бу каби ўқув семинарлари бугун — 11-январ куни Қашқадарё вилояти (https://t.me/qashqadaryo_vxtb/61616), эртага — 12-январ куни Сурхондарё вилояти доирасида онлайн шаклда ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур вилоятлар ҳамда бошқа ҳудудлардаги соҳа ходимлари иштирокида ташкил этиладиган ўқув семинарлари ҳақидаги маълумот (ўтказилиш вақти, семинар ҳавола манзили)лар билан вазирликнинг расмий каналлари орқали танишиб боришингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu