Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ СЕРГЕЛИ ВА ЯНГИ ҲАЁТ ТУМАНЛАРИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНДИ. ЎРГАНИШ НАТИЖАСИДА УЛАРДАГИ ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ЙЎЛ ХАРИТАСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

15 апрель 2022 йил
image

Аввал хабар қилинганидек, ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолияти ўрганилмоқда. Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги мактаблар билан танишди. Хусусан, таълим даражаси паст ва педагогларнинг касбий салоҳияти етарли бўлмаган Сергели туманидаги 76-мактабда бўлиб, мавжуд муаммолари ўрганилди.

photo2022-04-1522-33-34.jpg

Битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилиниб, уларнинг келгуси режалари, бўлажак касблари билан қизиқди. Дарс жараёнларида қатнашиб, 6-7-синф ўқувчиларининг турли фанлардан билими ва ўзлаштириш ҳолати савол-жавоблар орқали таҳлил қилинди. Ўқувчиларга барча фанларни яхши ўзлаштириш, чуқурроқ билим олиш, кўпроқ китоб ўқиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур мактаб биноси бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги боис жорий йилда ўқувчиларга янги бино қуриш режалаштирилди.

photo2022-04-1522-33-35.jpg

Тумандаги 352-мактабда педагоглар билан мулоқот қилиниб, уларнинг таълим жараёнларини яхшилаш юзасидан таклифлари тингланди. Хусусан, педагоглар томонидан ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар уюштириш, иқтидорли ўқувчилар фаолиятини алоҳида ёритиб бориш, уларнинг ҳар томонлама рағбатлантириш борасидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Ўз навбатида педагогларга болаларга чуқурроқ билим бериш зарурлиги, ўз фани бўйича касбий маҳоратини ошириш, мактабда маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида кўрсатмалар берилди.

photo2022-04-1522-33-381.jpg

Шунингдек, Янгиҳаёт туманидаги 2-ва 285-мактабларда бўлиб, мактаб жамоаси билан суҳбатда асосий эътиборни ўқитувчиларнинг янги методикалар асосида ўқишлари, хорижий илғор тажрибаларни ўрганишлари, бириктирилган олий таълим муассасалари (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети) билан ҳамкорликда педагогларнинг касбий маҳоратларини оширишлари юзасидан кўрсатма берилди.

Янгиҳаёт туманида ўзига хос тажриба сифатида яратилган “бренд” (логотип)ни бошқа туманларда ҳам жорий этиш зарурлиги, тумандаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг педагогларини ушбу мактабларга юбориб, уларнинг амалий тажрибаларини ўрганиш зарурлиги таъкидланди. 

photo2022-04-1522-43-05.jpgШунингдек, суҳбат давомида педагогларга Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган селектордан келиб чиқиб, мамлакатимиз келажаги учун мактаб ва педагоглар масъул эканлиги, мактабдаги ижобий ўзгаришлар мактаб раҳбарига боғлиқ эканлиги тушунтирилди. 

Мактаблар фаолиятини ўрганиш якунлари бўйича ҳар бир мактаб кесимида “мактаббай” таълим мазмунини ҳамда янги методикалар асосида ўқитиш ва ўқувчиларга шароитларни яхшилашга қаратилган йўл харитаси ишлаб чиқилади.

 
info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu