Сайт тест режимида ишламоқда

Қишки таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича қандай ишлар амалга оширилди

10 январь 2024 йил
image

Бугун мактаб ўқувчилари учун қишки таътилнинг охирги куни. Эртага 11 январдан мактабларда ИИИ чорак дарслари бошланади.

Хўш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотларида қишки таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

Таътилни мазмунли ўтказиш бўйича вазирлик томонидан берилган тавсияларга асосан “Баркамол авлод” болалар мактаби ва “Болалар кутубхона”лари тўлиқ фаолият олиб борди.

Ўқувчиларнинг қизиқишига кўра 219 та “Баркамол авлод” болалар мактабида тасвирий санъат, миллий ва жаҳон рақслари, эстрада-вокал, кубик-рубик, компьютер дизайн ва графикаси, шахмат ва шашка, стол тенниси, майда пластик, мунчоқли безак, тўқиш, ментал арифметика, рус ва инглиз тили каби 2450 та бепул тўгарак фаолияти йўлга қўйилди ҳамда уларга 73 мингдан ортиқ ўқувчи қамраб олинди.

“Энг яхши китобхон мактаб”, “Китоб билан бир кун”, “Зукко китобхон” танлови, “Қувноқ стартлар”, “Умид ниҳоллари”, “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларининг мактаб босқичи, “Заковат”, “Рокировка” интеллектуал ўйинларига 342 минг нафар ўқувчи жалб этилди.

Мактабларда ўқувчиларнинг хоҳишларига асосан фан ва спорт тўгараклари иш олиб борди.

Бундан ташқари, ота-оналарни жалб қилган ҳолда ўқувчиларни, айниқса, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари хавфсизлиги таъминланган ҳолда театр, музей ва тарихий обидаларга саёҳатлар ташкил этилди. Туман (шаҳар) марказларида, сайилгоҳларда, марказий кўчаларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ташкил этилган марказлашган арча байрамларига ота-она ёки синф раҳбарлари кузатувида ташриф буюрди. Бу каби маданий ҳордиқ саёҳатларига 1,4 mln.dan ортиқ ўқувчи борди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu